Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар Мовароуннахр кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
19 Feb 2019

Бугун Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Мовароуннахр кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Фарғона вилояти ҳокими Ғаниев Шухрат Мадаминович очиб берди. Мазкур уйлар Давлат томонидан кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқароларга берилди. Байрамда барча корхона ташкилотлар қатнашиб,байрам кўтаринки рухда ўтди.
Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, кам таъминланганлар, ногиронлиги бўлганлар ва ёлғиз кексаларга муносиб турмуш шароитларини яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда. Юртбошимизнинг диққат марказида бўлган ушбу соҳада қатор қонуний ҳужжатлар қабул қилиниб, тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳримизнинг Мовароунахр кўчасида капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилган, шаҳар ҳокимлигининг уй-жой масалалари бўлими тасарруфидаги янги замонавий бинодаги хонадонларнинг янги эгаларига топширилиши ҳам ана шундай эътиборнинг амалдаги ифодаси бўлди.
Бинонинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбирга Фарғона вилояти ҳокими  Ғаниев Шуҳрат Мадаминович ташриф буюриб, янги хонадон эгаларини қутлади. Ушбу эзгулик тадбири ногиронлиги бўлган, ёлғиз кексалар ва ижтимоий муҳофазага муҳтож инсонларнинг ватанимизда қадри юксак эканлигидан дарак беришини таъкидлади.
Тадбирда, шунингдек шаҳар “Нуроний” жамғармаси раҳбари Ёрқинжон Қаюмов, Ўзбекистон Халқ артисти Шафоат Раҳматуллаевалар эл-юрт фаровонлиги йўлида ёниб-куйиб яшаётган Президентимизнинг оқилона сиёсатлари туфайли жамият кўмагига мухтож барча фуқароларнинг манфаатлари ҳимояланганига эътибор қаратдилар.Шундан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновлар шаҳримизнинг 71 нафар ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга хонадонлар калитлари ва сертификатларини тантанали равишда топширдилар.
Замонавий услубда қурилган ва жиҳозланган 40 та икки хонали ва 31 та бир хонали хонадонларда вилоятимизда илк бор икки контурли иситиш тизими ўрнатилган. Ушбу иситиш тизими хонадонларни иситиш билан бир қаторда иссиқлик суви билан ҳам таъминлайди. Капитал реконстркуция ишларига 2 миллиард сўмдан ортиқ сарфланди. Шу йилинг 20 апрелида топширилиши режалаштирилган ушбу бино муддатидан илгари - 17 февральда топширилди. Хонадонлар меҳмонхоналар услубида лойиҳалаштирилган бўлиб, қулай ва ёруғдир.Шуҳрат Ғаниев ва Маъруфжон Усмонов ҳамроҳлигида бир гуруҳ фаоллар бир неча хонадонларга кириб, хонадон эгаларини қутладилар. Янги уйларга эга бўлган ҳамшаҳарларимиз бундай эътибор учун Президентимизга ва ҳукуматимиз вакилларига миннатдорчилик изҳор этиб, қўлларини дуога очдилар.
Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, кам таъминланганлар, ногиронлиги бўлганлар ва ёлғиз кексаларга муносиб турмуш шароитларини яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда. Юртбошимизнинг диққат марказида бўлган ушбу соҳада қатор қонуний ҳужжатлар қабул қилиниб, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Манба: Ахборот таҳлил ва сатистика бўлими / Кўришлар: 55

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech