Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Етмиш беш ёшда фуқаро бўлди!
12 Dec 2018

Фарғона вилояти, Фарғона тумани Хонқиз қишлоғида туғилган Музахпар Умаровнинг шу пайтгача на туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, на паспорти бор эди. У ягона ҳужжат –  ҳарбий билетга эга эди, холос.

Қишлоқ аҳлининг оиласиз, боқувчисиз, тузукроқ бошпанасиз, хотирасиз бўлган 75 ёшли Музахпар акага бир неча бор паспорт олишга  уринишлари бесамар кетди. Уруш йилларига тўғри келганлиги учунми, ўша пайтлардаги кимнингдир эътиборсизлиги натижасими, хуллас, бу инсонга 1943 йилда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёзилмай қолган эди.

Хонқизликлар шу масалада вилоят адлия бошқармасига мурожаат этишди.

Ушбу ишга тааллуқли бўлган ва керакли давлат ташкилотларидан ҳужжатларни олиш, тайёрлаш Жайхун маҳалла оқсоқоли Рўзали Ахматовга юклатилди.

Фарғона тумани ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилинганида, архив ҳужжатлари орасидан М.Умаровга туғилганлигини қайд этиш гувоҳномаси берилмаганлиги аниқланди. Хонқиз қишлоқ аҳли номидан ёзилган илтимосномага асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан жорий йилнинг 28 сентябрида очиқ сайёр суд ўтказилиб, далолатномада Музахпар Умаровнинг 1943 йилнинг 5 майида туғилганлик ҳақидаги фактни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қарор 2018 йилнинг 18 октябрида Фарғона тумани 2-сонли ФҲДЁ бўлимига берилди ва шу вақтнинг ўзида туғилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ёзилди!

Ўша куниёқ паспорт олиш учун ариза ёзилиб, суратга туширилди. Орадан бир ой ўтмади, ниҳоят, М.Умаров Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортига эга бўлди.

Қишлоқдошлар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Фарғона тумани бўлимига шароити оғир, имконияти чекланган, якка-ёлғиз, автоҳалокатда хотирасини йўқотган Мирзааҳрор (янги паспортда унинг исми шундай ёзилди) акага нафақа тайинлаш бўйича мурожаат қилишди ва нафақа тайинланди.

Манба: fergana.uz / Кўришлар: 78

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech