Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Биз, ёшлар мафкуравий таҳдидларга қаршимиз!"
6 Mar 2019

Жорий йилнинг 20 февралидан 18 март кунига қадар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида 5 босқичда уюшмаган ёшлар ўртасида  Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Биз ёшлар мафкуравий таҳдидларга қаршимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда.

Эндиликда фестиваль ҳар йили февраль-март ойларида  юқори савияда ташкил этиладиган бўлди. Фестиваль доирасида ўтказиладиган “Маҳалламиз маликалари” вилоят кўрик-танлови ҳамда “Ёшлар спартакиадаси” спорт мусобақалари уюшмаган   18-30 ёшлилар ўртасида ўтказилади.

4 март куни Қува туманидаги иқтисодиёт коллежида “Биз ёшлар мафкуравий таҳдидларга қаршимиз!” шиори остида ёшлар фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда Қайирма, Қува, Дамариқ, Деҳқонобод  МФЙ лардаги  18-30 ёшгача  бўлган  юз нафардан зиёд уюшмаган ёшлар қатнашди.Дастлаб очиқ мулоқот тарзидаги давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида ХДП вилоят Кенгаши раиси Д.Мамажонова, туман ҳокими ўринбосари  М.Туримов, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман  бўлими  раиси М.Мўминов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими раиси Қ.Мадазимовлар иштирок этиб, ёшлар саволларига жавоблар қайтарилди.

Ёшлар спартакиадасида тўртала МФЙ дан юз нафарга яқин уюшмаган ёшлар иштироки таъминланди. Спартакиадада эркаклар  тош кўтариш, арқон тортиш ва турникда тортилиш, қизлар волейбол, шашка, арқон тортиш   бўйича куч синашдилар.

Мусобақалар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Деҳқонобод МФЙ 1-, Дамариқ  МФЙ 2-, Қува МФЙ  3- ва Қайирма МФЙ жамоалари 4-ўринни эгаллашди.

Ғолибларга турли даражадаги диплом, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Манба: http://haqiqat.uz / Кўришлар: 60

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech