Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Сайёр қабулда кўплаб муаммолар ечим топди
12 Feb 2019

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳрида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Қувасой, Марғилон ва Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар турли масалалар бўйича мурожаат қилди. 

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминоти, уй-жой, коммунал масалалар, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, банк, солиқ соҳасида йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фуқароларнинг 68 та мурожаати атрофлича муҳокама қилинди. Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.

Марғилон шаҳрида яшовчи Нодирахон Каримова уч йилдан бери иш топа олмаётганлиги сабабли сайёр қабулда бўлди. У ҳуқуқшунос-иқтисодчи йўналиши бўйича ўрта махсус дипломига эга. Нодирахоннинг мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашиш масаласи шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ногиронлиги бор икки нафар болаларни вояга етказаётган Фарғона истиқомат қилувчи Хуршида Шокированинг уй-жой ажратиш тўғрисидаги мурожаати ҳам қаноатлантирилди.

Замирахон Ҳайитова эса онаси Жанонхон Исломова билан бирга Фарғона шаҳридаги “Фарғона” кўчасида истиқомат қилади. Унинг ҳам уй-жой ажратиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга доир мурожаатига қабул давомида ечим топиб берилди.

- Вилоят ҳокимининг ўтган галги сайёр қабулида қилган мурожаатим ҳам қаноатлантирилганди, - дейди Замирахон Ҳайитова.- Қарамоғимда руҳий хаста онам борлиги ва кам таъминланган оила сифатида рўйхатда туришим сабабли бошланғич тўловсиз Президентимиз ташаббуси билан қурилаётган уйлардан бирининг ажратилишида амалий ёрдам сўрагандим, биринчилар қаторида олишимни эшитиб хурсанд бўлдим. Тадбиркорликни йўлга қўйиб, чевархона очмоқчиман. Сайёр қабул давомида айтган шу масалам ҳам ҳал бўлди.

Аҳолидан тушган мурожаатларнинг оворагарчиликларсиз ўз вақтида ўрганилиши, муаммо-ю, турли масалаларга қонуний ечим топилиши юртдошларимизнинг давлат ва унинг идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Манба: fergana.uz / Кўришлар: 70

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech