Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қўқон шаҳрида Президент топшириғига кўра қурилган бассейн фойдаланишга топширилди
5 Feb 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 22—23 июнь кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида Қўқон шаҳрида янги усти ёпиқ сув иншооти қуриш таклифини билдирган эди. Куни кеча ушбу сув ҳавзасининг қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди.

Мазкур иншоотни қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 4,5 миллиард сўм ажратилди. Объектда 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги тегишли қарори асосида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт иншоотлари манзилли дастурига Фарғона вилоятидаги 10 та объект киритилган.

Ушбу ҳужжат асосида Бешариқ, Учкўприк, Риштон, Олтиариқ, Фарғона, Қува, Тошлоқ туманларидаги БЎСМлар майдони ва Марғилон шаҳридаги «Aтласчи» стадиони реконструкция қилинди. Шунингдек, Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ сузиш ҳавзаси капитал таъмирланди.

Манба: fergana.uz / Кўришлар: 68

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech