Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳалланинг ичимлик суви таъминоти
16 Apr 2019

Шу йилнинг 9 апрель куни вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ю.Насимджановнинг Олтиариқ туманида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда “Ишчилар” шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолининг мурожаати ўрганилди. Шаҳарчадаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Ҳаётобод Зиёда” ширкати раиси Илҳомжон Жўлаковнинг таъкидлашича, “Навқирон” маҳалласидаги 20 та уйда 264 та хонадон истиқомат қилади. Бу уйларга 40 йил олдин сув қувурлари кўмилган бўлиб, уларнинг кўпи тешилган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шу боис ҳудуд аҳолиси санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган ариқ сувидан ёки маҳалла бошидаги сувдан ичишга мажбур бўлмоқда.

Маълум бўлишича, маҳалла бошида сув насоси ва сув минораси ўрнатилган, 1,5 километрли полиэтилен ётқизилса шаҳарчадагиларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мумкин. Аммо бир неча маротаба туман ҳокимлигига қилинган мурожаатлар бесамар кетаётган эди. Сайёр қабулда мазкур муаммо мутасаддилар иштирокида муҳокама этилиб, 1,5 км. полиэтилен сотиб олиниши ҳамда бир ҳафта муддатда ўзининг ижобий ечимини топиши зарурлиги белгиланди.

Ўтган йили “Ишчилар” шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний эгаллаб олинган ерлар бузилиб, ҳамма ерни ўт-ўлан босган ҳамда кесилган дарахтлар ўрнида қолган тўнгаклар вақтида кўчирилмаган. Сайёр қабулда мурожаатчилар томонидан ушбу масала ҳам ўртага ташланди. Натижада мутасаддилар зарур техника воситалари билан таъминланиб, ҳудудни ободонлаштиришга келишиб олинди.

Ўз навбатида сайёр қабулда “Саҳийлар” кўчасида истиқомат қилувчи Муҳаммаджон Обиджонов қўшни маҳалланинг бошида сув борлигию, лекин кўча ичкарисига олиб келишга аҳолининг моддий имконияти етмаётганлигини таъкидлади.

Қўшни кўчадан сув олиб келиш учун ҳандақ қазиб қўйганимизга анча бўлди, лекин полиэтилен қувурларни сотиб олишга қурбимиз етмаётганди, – дейди у. – Ёнимизда мактабгача таълим муассасаси бор, ҳар куни болалар усти очиқ чуқурларга йиқилиб жароҳат олишмасин, деган хавотирда яшаймиз.

Бу мурожаат ҳам ижобий ҳал этилиб, бир ҳафта ичида “Саҳийлар” кўчасининг охиригача ичимлик суви етказиб бериладиган бўлди. Шунингдек, сайёр қабулда ногирон фарзанд тарбиялаётган оилалар учун моддий ёрдам кўрсатиш, ногиронлик аравачаси ажратиш, беморлар учун дори-дармон ва дам олиш масканларига йўлланма берилиши каби масалалар ўз ечимини топди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит ажратиш бўйича қилинган мурожаатлар ҳам тегишли мутасадди идоралар мутахассислари иштирокида ҳал этилиши таъминланди.

Манба: http://haqiqat.uz / Кўришлар: 47

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech