Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят кенгаши таъсис конференциясининг

1-СОНЛИ БАЁНИ

2017 йил «24» июнь                                                                                             Фарғона  шаҳри

 

  Раислик қилувчи:

 Ҳакимов Ахмаджон Эсажонович

  Ҳайъат раиси:

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини   мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши аъзоси, Жавлонов   Шавкат Сардорович

  Иштирок этганлар:

 вилоят, ҳокими , Молия, Ички ишлар, Меҳнат, Халқ таълими, Соғлиқни  сақлаш вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Нуроний”  жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитасининг вилоят тузилмалари  раҳбарлари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари  ҳамда туман (шаҳар)лардаги фуқаролар йиғинларининг ишончли вакиллари ва делегатлар (рўйхат бўйича)


 КУН ТАРТИБИ:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилояти  кенгашини тузиш ва аъзоларини тасдиқлаш.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят  Намунавий низомини муҳокама қилиш.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилояти кенгаши Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайлаш;

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилояти кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси (структураси)ни тасдиқлаш;

5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилояти  кенгашининг раиси, биринчи ўринбосари ҳамда раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, Кенгаш котибини тасдиқлаш.

6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши таъсис конференциясида иштирок этиш учун делегатлар сайлаш.

7. Ҳудудий кенгашлар қошида жамоатчилик назорати гуруҳини ташкил этиш.

8. Туманлар ва шаҳарлардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича “йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида.

Йиғилишни Олтиариқ тумани “Полосон” фуқаролар йиғини раиси Ҳакимов Ахмаджон Эсажонович олиб борди.

Йиғилиш раиси иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

Йиғилиш раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармонига тўхталиб, ушбу Фармон билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини янада ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгилаб берилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига юридик шахс мақомини берган ҳолда фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифасини юклаш назарда тутилганлигига тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қилишлари белгилаб қўйилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Раислик қилувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимлари жорий этилганлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ташкилий тузилмаси, ҳудудий кенгашларнинг намунавий тузилмаси тасдиқланлигини таъкидлаб ўтди.

Шу билан биргаликда, Фармон билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар” Дастурининг 16-бандида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг ташкилий йиғилишлари ҳамда Республика Конференциясини ўтказиш назарда тутилганлиги, бунда Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар коллегиал органлари таркибига тегишинча Молия, Ички ишлар, Меҳнат, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг раҳбар ходимларини жамоатчилик асосида киритилиши ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди.

Бундан ташқари, йиғилишда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни олиб бориш учун Ҳайъат сайланди (рўйхати илова қилинади) ва йиғилиш кун тартиби, регламенти тасдиқланди.

Иштирокчилар таклифига кўра кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар эшитилди ва масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан Ҳайъат аъзоси, Ҳайъат аъзоси, Фарғона шаҳар “Гулистон” фуқаролар йиғини раиси Мамаджонова Донохон Турсунбоевна маъруза қилди.

Маърузачига саволлар бўлмади, мазкур масала бўйича музокарага ўтилди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан 2 нафар иштирокчи музокараларда сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ўз муносабатларини билдириб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилояти  кенгашини тузиш ҳамда унинг таркибини тасдиқлаш ҳақида таклиф киритдилар.

Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилояти кенгаши тузилсин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  Фарғона вилоят кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги 2-масала юзасидан  Риштон тумани “Мискин” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Назирова Дилоромҳон маъруза қилди.

Маърузачи ташкилий йиғилиш иштирокчиларига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари Намунавий низоми лойиҳасини ўқиб эшиттирди.

Намунавий низом лойиҳаси йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди ва тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари Намунавий низом лойиҳаси қўллаб-қувватлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари Намунавий низом лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, Республика кенгаши йиғилиши муҳокамасига киритилсин.

 Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги 4-масала юзасидан  Тошлоқ тумани “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тўхтаназаров Мамиржон маъруза қилди.

Маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига асосан янги тузилаётган Фарғона вилоят  кенгашининг Тафтиш комиссияси таркиби 3 кишидан иборат таркиб тузиш кераклиги, комиссия таркибига киритиладиган номзодлар тўғрисида гапириб, Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайлаб олиш лозимлиги ҳақида гапирди.

Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят  кенгашининг 3 кишидан иборат Тафтиш комиссияси тузилсин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят  кенгаши Тафтиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Фарғона вилоят ҳокими, Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Ш.М.Ғаниев маъруза қилди.

Ш.М.Ғаниев ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Фармони талабларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят  кенгаши ижро аппаратининг намунавий тузилмаси ҳақида маълумот берди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят кенгаши ижро аппаратининг ташкилий тузилмаси ҳақида фикр-мулоҳазалар тингланди.

Раислик қилувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят кенгаши ижро аппаратининг ташкилий тузилмаси билан таништирди ва ушбу тузилмани тасдиқлаш ҳақида таклиф киритди.

Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят кенгаши ижро аппаратининг ташкилий тузилмаси 3-иловага тасдиқлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона  вилоят кенгаши ижро аппаратининг ташкилий тузилмасида белгиланган лавозимларга ҳар томонлама муносиб бўлган ташаббускор, малакали ходимларни тайинлаш бўйича вилоят кенгашига таклифлар киритсин.

 Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги 5-масала бўйича Ҳайъат раиси маъруза қилди.

У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармонига асосан:

– вилоят ҳокими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашига жамоатчилик асосида раислик қилиши;

– вилоят кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимларига раислик қилишлари белгиланганлигини таъкидлади.

Шунингдек, кенгаш раисининг ёшлар ишлари бўйича, диний-маърифий масалалар бўйича, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Кенгаш котиби лавозимлари киритилганлиги ҳақида сўз юритди.

Бундан ташқари, республика кенгаши тавсиясига асосан Кенгаш котиби лавозимига вилоят кенгаши ижро аппаратидаги ташкилий-услубий шўъба мудирини сайлаш тавсия этилганлиги ҳақида гапирди.

У юқорида қайд этилган ҳар бир лавозимга номзодларни тавсия этди ва уларни тасдиқлаш таклифини киритди.

Йиғилиш иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят кенгашининг раҳбар лавозимларига кўрсатилган қуйидаги номзодлар:

1) Фарғона вилоят – Кенгаш раиси, вилоят  ҳокими ;

2) Фарғона вилоят – Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, “Маҳалла” фондининг ҳудудий бўлими бошқаруви раиси;

3) Фарғона вилоят – Кенгаш раисининг ёшлар ишлари ўринбосари;

4) Фарғона вилоят – Кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари;

5) Фарғона вилоят – Кенгаш раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари;

6) Фарғона вилоят – Кенгаш ижро аппаратининг ташкилий-услубий шўъба мудири, Кенгаш котиби этиб тасдиқлансин.

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги 6-масала бўйича Ҳайъат раиси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика  кенгашининг таъсис Конференциясига делегатлар сайлаб олиш таклифини киритди.

Йиғилиш раиси томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика  кенгашининг таъсис Конференциясида иштирок этиш учун Фарғона вилоятдан жами 29 нафар делегатни сайлашни таклиф қилди.

Мазкур масала юзасидан Ҳайъат раиси туман (шаҳар) кенгашидан
1 нафар, вилоят кенгашидан 3 нафар, ҳар бир туман (шаҳар)дан 1 нафардан  ишончли вакиллар (жами 19 нафар), шунингдек ҳудуддаги фуқаролар йиғинлари жами сонининг 0,7 фоизи миқдорида – 7 нафар ходимларни делегат сифатида кўрсатишни таклиф этди.

Йиғилиш иштирокчиларининг делегатликка номзодлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг таъсис Конференциясида иштирок этадиган делегатлар рўйхати 4-иловага мувофиқ таркибда сайлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг таъсис Конференциясида иштирок этадиган делегатларга муҳокамага қўйилган масалалар бўйича овоз бериш ваколати берилсин

 Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги 7-масала бўйича 7-масала Ҳудудий кенгашлар қошида жамоатчилик назорати гуруҳини ташкил этиш хақида

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми бўйича йўриқнома ўқиб эшиттирилди.

Йиғилиш иштирокчиларининг жамоатчилик назорати гуруҳини ҳақидаги  фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

1. Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Маҳалла фуқаролар йиғинлари Кенгашларининг таркиби ва унинг ишига жалб этиладиган масъуллар Ф.И.Ш. 1-иловада кўрсатилган схема асосида расмийлаштирилсин.

3. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми 2-иловада кўрсатилган схема асосида амалга оширилсин.

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан.

1. Туманлар ва шаҳарлардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича “йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида.

2. Вилоят ҳокими, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Ш.М.Ғаниевнинг, Туманлар ва шаҳарлардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича “йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти юзасидан мурузаси тингланди.

3. “Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш борасидаги вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида” 189-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

4. Барча фуқаролар йиғинлари ҳам ўз ҳудудидан келиб чиққан ҳолда йўл харитасида белгиланган вазифаларни амалга ошириши учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши ҳамда тегишли маҳаллий ҳокимлик, корхона, ташкилот ва муассасалар, айниқса аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари кучайтирилсин.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди.

Йиғилишга раислик қилувчи: Ҳакимов Ахмаджон Эсажонович

Йиғилиш Ҳайъати раиси:  Жавлонов Шавкат Сардорович 

Йиғилиш Ҳайъати аъзоси, йиғилиш котиби:  Норматов Тохир Қахарамонович

Таъсис конференция
Ҳажми: 85.50 KB
Формат: doc

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech